ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТАБРИКНОМА
05.08.2022


Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва шахсан ўз номимдан Сизларни “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни” муносабати билан чин дилдан табриклайман.

Темирйўл транспорти соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнатларингиз, касаба уюшмалар тизимини такомиллаштириш, уларнинг меҳнат жамоаларида тутган ўрни, мавқеи ва жамиятдаги нуфузини ошириш, иш берувчилар билан ижтимоий шерикчиликни мустаҳкамлаш, шу орқали меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, меҳнатга доир ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш борасидаги намунали ишлари, соҳага малакали кадрларни тайёрлаш, танлаш, жой-жойига қўйиш, ёш мутахассисларни тарбиялаш борасидаги салмоқли хизматларингиз ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштирокингизни юқори қадрлаймиз.
Фурсатдан фойдаланиб, Сизни яна бир бор чин қалбимиздан табриклаб, мамлакатимиз тараққиёти, Она – юртимизнинг ёрқин келажаги ва равнақи, халқимиз фаровонлиги йўлидаги шижоатли меҳнатлариингизни қадрлаб, мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, узоқ умр тилайман.
Сизга чексиз ҳурмат ва эҳтиром ила,
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси
Республика Кенгаши раиси
Қ.Сабиров

285
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна