ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ЮКСАК МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР!
05.08.2022

ЮКСАК МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР! 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги фармонига асосан ушбу тизим ишчи-ходимлари бу йилги касб байрамини олтинчи маротаба расман нишонлашди.


“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбарияти томонидан бу йилги байрамни катта тантана билан ўтказишга жиддий ҳозирлик кўрилди. Республикамизнинг турли ҳудудларидаги темир йўл корхоналарида, минтақавий темир йўл узелларида байрам муносабати билан илғор темирйўлчиларни тақдирлашга бағишланган тадбирлар, концерт дастурлари, байрам дастурхонлари ташкил этилиб, ўзбек миллий таомлари тайёрланди ва ишчи-ходимларга тортиқ этилди. Жойларда спорт мусобақалари ҳам ташкил этилиб, ғолиб ва иштирокчилар муносиб рағбатлантирилди.
5 август куни эрта тонгдан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув биносига мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан илғор касб эгалари ташриф буюришди. Бошқарув биносининг кўркам ва муҳташам мажлислар залида соҳа ходимларини тақдирлашга бағишланган тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси в.б. Х.Хасилов, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров, бошқарма бошлиқлари, корхона раҳбарлари, мутахассислар ва ишчи-ходимлар иштирок этишди. Тадбир жараёни тўғридан тўғри onlayn шаклида республикамизнинг барча темир йўл корхоналарига, минтақавий темир йўл узелларига кўрсатиб турилди. Унда дастлаб Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграгач, Х.Хасилов иштирокчиларни ва барча темирйўлчиларни касб байрами билан самимий табриклади.
Байрам тадбирида ана шундай заҳматкаш ва меҳнаткаш, фидойи, ташаббускор касб эгаларининг бир қисми тақдирланди. Унга кўра ишдаги ютуқлари, фидойи меҳнати ва барчага ўрнак бўлаётган фаолияти билан узоқ йиллар давомида меҳнат қилган бир гуруҳ темирйўлчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Соҳамизнинг энг асосий мукофоти – “Фахрий темирйўлчи” белгиси ва Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,6 баробарида пул мукофоти 23 нафар темирйўлчига тантанали тарзда топширилди. Х.Хасилов мукофот соҳиблари бўлган темирйўлчиларга фахрий ёрлиқ ва “Фахрий темирйўлчи” белгисини топширди.
Шундан сўнг тадбирда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров сўзга чиқди ва барча темирйўлчиларни, хусусан, мукофот соҳибларини чин дилдан табриклади. Уларга омад, муваффақият, оилавий бахт ҳамда темир йўл тизимини ривожланишида янада кўпроқ ҳисса қўшишларига ишонишини айтиб ўтди. Бу каби мукофотлар бардавом бўлишига умид билдирди.
Сўзга чиққанлар камтарона меҳнатлари учун раҳбарият томонидан кўрсатилаётган юксак эътибор учун миннатдорчилик билдириб, келгуси фаолиятларида ҳам янада фидойилик билан меҳнат қилишларини айтиб ўтишди.
Шундан сўнг мукофот соҳиби бўлган темирйўлчилар учун Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил этилди.

259
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна