ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

КАСБ БАЙРАМИ БИЛАН БИР ГУРУҲ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
05.08.2022

КАСБ БАЙРАМИ БИЛАН БИР ГУРУҲ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташаббуси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ишчи-ходимларни тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.



Унда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси в.б. Х.Хасилов, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров ҳамда тизимдаги темир йўл корхоналарида фаолият кўрсатаётган касаба уюшмаси ходимлари, илғор темирйўлчилар иштирок этишди. Тадбирда дастлаб Х.Хасилов сўзга чиқди ва барча иштирокчиларни касб байрами билан табриклади. Ўзбекистон темир йўлларининг тараққий этишида соҳада фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг, ишчи-ходимларнинг ўрни беқиёс эканлигини айтиб ўтди. Шу боис тизимдаги ҳар бир темирйўлчининг иш фаолиятида қулай шароитларни яратиб бериш, айниқса, ижтимоий ҳолатини янада яхшилашга бундан кейин ҳам катта эътибор берилишини таъкидлади.
– Темир йўл соҳасида эришилаётган ҳар бир муваффақият замирида шу соҳада фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимларнинг залворли меҳнати бор, – деди Қ.Сабиров. – Шу боис Республика Кенгаши ҳамда ҳудудлардаги касаба уюшма қўмиталари томонидан касб байрами муносабати билан бу йил кўплаб темирйўлчилар рағбатлантирилди. Яъни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг 2022 йил 1 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни” касб байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига кўра, барча касаба уюшма ташкилотлари касб байрами муносабати билан жойларда маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этиб, ўз касбининг фидойилари бўлган илғор ходимларни, шунингдек, меҳнат фахрийларини байрам билан табриклаш ва рағбатлантиришга, ўз ҳудудларидаги диққатга сазовор жойларга, республиканинг тарихий шаҳарларига саёҳатларни уюштиришга эътибор қаратишди.
Шундай қилиб бўлиб ўтган ушбу тақдирлаш маросимида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги ташкилот ва муассасаларда, касаба уюшма қўмиталарида ўзининг кўп йиллик самарали ҳамда намунали меҳнати, тармоқ миқёсида мамлакатимиз иқтисодиёти учун муҳим стратегик аҳамиятга эга йирик лойиҳаларни амалга оширишга қўшаётган муносиб ҳиссаси, ташаббускорлиги ва ташкилотчилиги ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки, шунингдек, касаба уюшма ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, касаба уюшма аъзоларининг меҳнатга доир, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашда амалга оширган ишлари учун Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тақдирландилар.
Унга кўра 30 нафар Республика Кенгашининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган ходимларнинг ҳар бирига фахрий ёрлиқ ҳамда 1 000 000 (бир миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилди. Шунингдек 86 нафар ишчи-ходим Республика Кенгашининг рағбатлантирувчи “Luminarc” 46 талик ошхона анжомлари тўплами эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Худди шундай темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан Жамият тасарруфидаги минтақавий темир йўл узелларида ҳамда корхоналарда ҳам Ҳудудий касаба уюшма қўмиталари ташаббуси билан ишчи-ходимлар фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

332
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна