ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“ҚУЮВ-МЕХАНИКА ЗАВОДИ” ШК ДА ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР УЧУН БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ ВА ТУХФАЛАРИ
08.08.2022

“ҚУЮВ-МЕХАНИКА ЗАВОДИ” ШК ДА ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР УЧУН БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ ВА ТУХФАЛАРИ

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 20 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги ЎРҚ-449-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида”ги ПФ-5128-сонли Фармонига асосан ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг тегишли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида “Қуюв-механика заводи” ШКда темирйўлчилар касб байрами муносабати билан турли тадбирлар амалга оширилди.
Хусусан, жорий йилнинг 4 август куни эрталаб завод ҳовлисида тантанали йиғилиш ўтказилди. Тадбир бошида завод директори К.Рашидов сўзга чиқиб, темирйўлчи ходимларни байрам билан табриклаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг темирйўлчиларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Сўнгра “Қуюв-механика заводи” ШК Касаба уюшма қўмитаси раиси У.Каҳҳоров сўзга чиқиб, корхонадаги темирйўлчи ишчи-ходимларни темир йўл равнақига қўшаётган муносиб меҳнатларини юксак эътироф этди.
Шундан сўнг касб байрами муносабати билан темир йўл транспорти соҳасидаги узоқ йиллик самарали меҳнатлари, касбий фаолиятларида эришган ютуқлари ҳамда ёш авлодни тарбиялашга қўшган хиссаларини инобатга олган ҳолда корхонанинг бир қатор ходимлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитасининг “Фахрий ёрлиқ”, пул мукофотлари ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Тадбир корхона хаваскор ижодий жамоалари томонидан тайёрланган ранг-баранг мусиқий чиқишлар ва саҳна кўринишлари билан кўтаринки кайфиятда якунланди.

 

Худди шу куни ишчи-ходимларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, ишчи-ходимлар ўртасида спорт тури футболни оммалаштириш, “Қуюв-механика заводи” ШКда футбол жамоаларини шакллантириш, кучли жамоани аниқлаш, ходимлар ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш мақсадида “Қуюв-механика заводи” ШКда Темирйўлчилар куни байрами арафасида янги қуриб битказилган футбол стадиони фойдаланишга топширилди. Ушбу стадион сунъий қопламали майдондан иборат бўлиб, ёритиш тизимлари ўрнатилган. Мазкур футбол майдонининг очилиш маросими корхона цехлари ўртасида футбол мусобақасига уланиб кетди.

Бундан ташқари касб байрами муносабати билан “Қуюв-механика заводи” ШК раҳбарияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси томонидан Тошкент шаҳри ер усти халқа метрополитени линиясида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар учун файзли дастурхон ёзилиб, байрам дастури ташкил этилди. Дастурхонга миллий таом ош тортилиб, сўзга чиққанлар захматкаш ишчиларга соғлик-саломатлик, ишларида зафарлар тиладилар.

221
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна