ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ҲАМ САЁҲАТ ҲАМ СПОРТ
09.08.2022

ҲАМ САЁҲАТ ҲАМ СПОРТ

Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасалардан 90 нафар оғир шароитда ишлайдиган, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган темирйўлчи ишчи-ходимлар 6-7 август кунлари Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари куни” касб байрами муносабати билан Хоразм вилояти Хива ва Урганч шаҳарларига бепул саёҳатга юборилди. Саёҳат давомида ишчи-ходимлар “Ичан қалъа”, Кўҳна арк саройи, Тош-ҳовли меъморий ёдгорлик мажмуаси, Ислом хўжа, Муҳаммад Аминхон, Муҳаммад Раҳимхон мадрасаси ҳамда Паҳлавон Маҳмуд мақбарасини катта қизиқиш билан томоша қилдилар.Катта таъсуротлар билан саёҳатдан қайтган ишчи-ходимлар ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.


Қўқон минтақавий темир йўл узели Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси бошчилигида темирйўлчилар куни муносабати билан бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, Қўқон локомотив депоси Андижон филиалининг 50 нафар ишчи-ходимларига Хонобод шаҳрига махаллий туризм ташкил этилди.
Учқўрғон станция ёшлари ўртасида спортнинг арқон тортиш, тош кўтариш, армреслинг турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилиб, фаол иштирокчилар ва ғолиблар касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Қўқон Минтақавий темир йўл узели тасарруфидаги ҳар бир корхона ва ташкилотларда ҳамда ҳудуддаги муассасаларда касб байрами наъмунали тарзда ўтказилиб, байрам муносабати билан 232 нафар фаол ишчи-ходимлар иш берувчи ва касаба уюшмалари томонидан муносиб тақдирландилар.


Шунингдек байрам арафасида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танлови” ғолибларига Ҳудудий қўмитанинг эсдалик совғалари топширилди.


388
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна