ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛ ТИЗИМИДАГИ КОРХОНА, ТАШКИЛОТЛАРДА БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ
09.08.2022

ТЕМИРЙЎЛ ТИЗИМИДАГИ КОРХОНА, ТАШКИЛОТЛАРДА БАЙРАМ ТАДБИРЛАРИ  

Тошкент йўловчи вагонлари қуриш ва таъмирлаш АЖ да байрам куни эрта тонгдан корхона раҳбарияти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси биргаликда ишчи-ходимларни байрамона кайфиятда ширинликлар билан кутиб олдилар.
Шунингдек байрам муносабати билан 15 нафар энг фаол ишчи-ходимларга қиммат бахо совғалар топширилди. “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси Х.Хосилов томонидан такдим этилган совғалар ва фахрий ёрлиқлар ҳам ўз эгаларига етказилди.


“Андижон механика заводи” шўьба корхонасида бўлиб ўтган тадбирда корхона директори З.Аюбжонов “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, корхонада узоқ йиллик самарали ва машаққатли меҳнатлари билан корхонага ҳамда юритимизга хисса қўшиб келаётган фаол ишчи-ходимларга касаба уюшма қўмитаси ва корхонанинг фахрий ёрлиғи, эсталик совғалари улашилди.
Шундан сўнг ишчи-ҳодимлар ўртасида ўзбек миллий таомини тайёрлаш бўйича ош мусобақаси бошланиб кетди. Мусобақа ғолиблари фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.


“Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК да кўп йиллик иш тажрибасига эга бўлган 14 нафар ишчи-ходимлар “Завод фахрий ишчиси” гувохномалари билан тақдирланди ва касаба уюшма қўмитаси томонидан уларга 600 000 (олти юз минг) сўмдан пул мукофоти топширилди.
Шу билан бир қаторда касаба уюшма қўмитаси томонидан корхонанинг 30 нафар касаба уюшма фаолларига корхонадаги кўп йиллик самарали меҳнатлари, соҳага малакали кадрларни таёрлаш ва ёш мутахассисларни тарбиялаш, жамоат ишларидаги ҳамда касаба уюшма фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги хизматлари учун эсталик совғалар берилди.

353
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна