ТЕМИРЙЎЛЧИ ҚУРУВЧИЛАР УЧУН ҲАМ БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси в.б. Х.Хасиловнинг “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида ишчи-ходимларга Темирйўлчилар касб байрамини нишонлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонасининг 13-Кўприкқурилиш отрядида байрам дастурхони ташкил этилди.
Байрам тадбирида Жамият бошқарув раиси Х.Хасилов, унинг ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ҳамда Тошкент шаҳрида барпо этилаётган ер усти ҳалқа йўли метрополитени қурилишида иштирок этаётган “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси ва тасарруфидаги корхоналар, “14-сон рельс пайвандлаш поезди” унитар корхонаси, Меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси, 203-тажриба йўл машина станцияси, “406-сон ихтисослаштирилган қурилиш монтаж поезди” унитар корхонасидан келган жами 2500 нафар темирйўлчи иштирок этди.
Тадбирда дастлаб Х.Хасилов қурувчи темирйўлчиларни касб байрами билан муборакбод этди. Уларга соғлиқ-саломатлик, ишларида муваффақият тилади. Шундан сўнг бошқарув раиси 91 нафар ходимларни фахрий ёрлиқ ва Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,4 баробари миқдорида пул мукофқоти билан тақдирлади. 20 нафар темирйўлчиларга эса “Ўзбекситон темир йўлларининг 30 йиллик тарихий йўли” китобини совға қилди.
Касб байрами муносабати билан ташкил этилган ва турли нозу-неъмат ҳамда мева-чевалар билан тўлдирилган кўркам байрам дастурхонига ўзбек миллий таоми бўлган ош тортилди. Санъаткорларнинг дилтортар куй-қўшиқлари эса байрам рухига янада кўтаринки кайфият бағишлади. Шу куни байрам иштирокчилари маза қилиб дам олиб, хордиқ чиқаришди. Касб байрамини катта ҳурсандчилик билан нишонлашди.