ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

КАСБ БАЙРАМИ АРАФАСИДА ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ОИЛАСИГА САВДО ЯРМАРКАСИ, ФАРЗАНДЛАРИ УЧУН ЎҚУВ ҚУРОЛЛАР
04.08.2022

КАСБ БАЙРАМИ АРАФАСИДА ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ОИЛАСИГА САВДО ЯРМАРКАСИ, ФАРЗАНДЛАРИ УЧУН ЎҚУВ ҚУРОЛЛАР

Жорий йилнинг 4 август санасида Ўзбекистон темирйўлчиларчи ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва бошқарма Касаба уюшма қўмитаси томонидан Акциядорлик жамияти ҳовлисида анъанавий байрам савдо ярмаркаси ташкил этилди.
Унда “Угом-чотқол давлат биосфера резервати” унитар корхонаси, “Гулобод”, “Темирйўлобод”, “Сардоба” фермер хўжаликлари ўз маҳсулотларини соҳа ходимларига арзон нархларда таклиф этишди. Савдо расталарида республикамизнинг турли ҳудудларидаги темир йўл мажмуаларидан келтирилган озиқ-овқат, сут ва сут маҳсулотлари, асал, ҳўл мевалар, гўшт маҳсулотлари, ўсимлик ёғи ҳамда турли ширинликлар арзон нархларда сотилди. 
2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида узоқ йиллар темир йўл корхоналарида фаолият кўрсатиб, нафақага чиққан кекса темирйўлчилар ҳолидан хабар олинди. Темир йўл соҳаси ривожига ўз ҳиссаларини қўшган ва хизматларини аямаган нафақадиги 126 нафар кексаларга озиқ-овқат тўплами берилди. 
Жамият ишчи-ходимларига байрам дастурхони учун 2 минг килограммга яқин гўшт ва 60 мингта тухум арзон нархларда таклиф этилди. Янги ўқув йилида 1-синфга илк қадам қўяётган ишчи-ходимларнинг фарзандларига 300 тадан ортиқ ўқув қуроллари тўплами берилди. Бошқарма Касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳар бир уюштирилган тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди. Касб байрами арафасида кўрсатилган бу каби эътибордан темирйўлчиларимиз ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтишди.


349
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна