ИНСОН ҚАДРИ УЧУН
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги кенг тантана қилинаётган ушбу шукуҳли кунларда Президентимизнинг «Инсон қадри учун» ғоясини ҳаётга тадбиқ қилиш мақсадида, «Қуюв-механика заводи» ШК касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи-ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Ана шундай тадбирларнинг бири 2022-2023 ўқув йили бошланиши арафасида 67 нафар ишчи-ходимларнинг 1-синфга борадиган фарзандларига 17 турдаги мактаб ўқув қуролларидан иборат жамланма совға қилинди.
Фарзандларининг камол топишида корхона раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликлар хусусида ота-оналар ўз миннатдорчилаикларни билдиришди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 29-августда имзоланган фармонларига мувофиқ юксак Давлат мукофотлари билан тақдирланган турли соҳа вакилларига орден ва медаллар топширилди. Тақдирланганлар орасида “Қуюв-механика заводи” шўъба корхонаси Қуюв цехи металл қуювчиси Хасанов Баходир Буранбоевич ҳам бор.
Хасанов Баходир мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш, корхонанинг янада ривожланишига, кўп йиллик самарали ва фидокорона меҳнати, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни кучайтириш, шогирдлар тайёрлаш-ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларидаги ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун “Шуҳрат” медалига лойиқ топилди.
Жорий йилнинг 31 август куни корхона Қуюв цехи биноси майдонида тантанали йиғилиш бўлиб, корхона раҳбарияти ва жамоаси самимий тилакларни билдириб табрикладилар.