ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

КАСАБА УЮШМАЛАРИ УМУМКОНФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ IX ҚУРУЛТОЙИДА ЎЗБЕКИСТОНДАН ДЕЛЕГАЦИЯ АЪЗОЛАРИ ИШТИРОК ЭТДИЛАР
09.09.2022

КАСАБА УЮШМАЛАРИ УМУМКОНФЕДЕРАЦИЯСИНИНГ IX ҚУРУЛТОЙИДА ЎЗБЕКИСТОНДАН ДЕЛЕГАЦИЯ АЪЗОЛАРИ ИШТИРОК ЭТДИЛАР

2022 йилнинг 9 сентябрь куни Россия Федерациясининг Москва шаҳрида Умумконфедерация президенти Михаил Шмаков раислигида Касаба уюшмалари Умумконфедерациясининг IX Қурултойи бўлиб ўтди.
Курултойга Россия, Белорус, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Тожикистон, Қирғизистон, Молдова каби мамлакатларнинг йирик касаба уюшма қўмиталари ташриф буюрдилар. Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов бошчилигидаги делегация аъзолари билан биргаликда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурад Сабиров иштирок этди.
Анжуманда Касаба уюшмалари Умумконфедерациясининг ўтган ҳисобот давридаги фаолияти таҳлил этилди.
Шундан сўнг, Умумконфедерация Назорат-тафтиш комиссиясининг ҳисоботи кўриб чиқилди.
Қурултойда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов сўзга чиқиб, МДҲда умумий меҳнат бозорини шакллантириш мақсадида барча миллий касаба уюшма марказлари меҳнат мигрантларининг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича қонун ҳужжатлари қабул қилинишига кўмаклашиши, Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси тузилмасида меҳнат мигрантлари билан ишлаш ва миллий диаспоралар билан алоқаларни йўлга қўйиш бўлимини ташкил этиш, ташкилотнинг навбатдаги қурултойларига аъзо ташкилотларнинг тенг вакиллик тамойили асосида делегатлар корпусини шакллантириш билан боғлиқ таклифларни билдирди.
Қурултой давомида шунингдек, Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси Низоми қайта кўриб чиқилиб, кенг муҳокамалардан сўнг янгидан қабул қилинди.
Шунингдек, Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси президенти этиб нефть ва газ саноати корхоналари касаба уюшмалари халқаро конфедерацияси президенти Aлександр Корчагин Қурултой делегатлари томонидан сайланди.
Ташкилот бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган Aндрей Бельянинов Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси бош котиблигига сайланди.
Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси вице-президентлигига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов номзоди кўриб чиқилиб, бир овоздан маъқулланди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурад Сабиров ва бошқалар “Касаба уюшмалари Умумконфедерацияси ташкил топганига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирландилар.

183
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна