ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР КАСАБА УЮШМАСИНИНГ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ
12.09.2022

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР КАСАБА УЮШМАСИНИНГ ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда Ижроия қўмитаси аъзолари, акциядорлик жамиятига қарашли барча корхона-ташкилотларининг касаба уюшма қўмитаси раислари, соғломлаштириш, спорт ва маданий муассасалар раҳбарлари, шунингдек Тармоқ касаба уюшмаси ходимлари иштирок этдилар. Йиғилиш аввалида Республика Кенгаши раиси Қутлимурат Сабиров сўзга чиқиб, юртимиз ва касаба уюшма қўмитаси хаётида яқин кунларда бўлиб ўтган муҳим воқеалар, тадбирлар юзасидан ахборот берди. 

Хусусан, 2022 йилнинг 9 сентябрь куни Россия Федерациясининг Москва шаҳрида Касаба уюшмалари Умумконфедерациясининг IX Қурултойи бўлиб ўтгани ва унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам иштирок этганлиги, шунингдек анжуманда кўрилган бошқа муҳим, стратегик аҳамиятга эга бўлган масалалар ҳақида гапириб ўтиб, Темирйўлчилар касаба уюшмалари Халқаро Конфедерацияси раиси С.И.Черногаев номидан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида ўзаро манфаатли ижтимоий ҳамкорлик ҳамда ҳалқаро алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришга қўшиб келаётган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ касаба уюшма фаолларини “Темирйўлчилар касаба уюшмалари Халқаро Конфедерацияси ташкил топганига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирлади.
Шундан сўнг, кун тартибига киритилган турли масалалар бўйича маърузачиларнинг ҳисоботлари тингланди. Ўқиб эшиттирилган маълумотлар бўйича очиқ мулоқот олиб борилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Топшириқлар ижросини белгиланган муддатларда таъминлаб, улар бўйича Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши бўлимларига тақдим этиш сўралди. Шундан сўнг қарор лойиҳалари муҳокамага қўйилди ва Ижроия қўмита аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.

366
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна