ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИ АЁЛЛАР ХОН АТЛАС ФЕСТИВАЛИДА
29.09.2022

ТЕМИРЙЎЛЧИ АЁЛЛАР ХОН АТЛАС ФЕСТИВАЛИДА

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни республикамизда атлас ва адрас тарғиботини кучайтириш, ипакчи ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сайёҳларни ушбу миллий либосларимиз билан таништириш мақсадида ташкил қилинган ёрқин рангларга бой “Хон атлас 2022” миллий фестивали бўлиб ўтди.
Мазкур фестивалда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида фаолият юритаётган хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этишди. Тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассаларда фаолият юритаётган фаол хотин-қизлар ҳам иштирок этиб, ўзгача таассурот олишди. Шу куни темирйўлчи хотин-қизлар ўз иш жойларига ҳам миллий либосларда ташриф буюришди.

 

Хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий клиник касалхонасининг шифокор-у, хамширалари ҳам миллий либосда, атлас матолари билан байрамона безатилган касалхона ховлисида касаба уюшма қўмитаси раиси бошчилигида яқинлашиб келаётган “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан тадбир ташкил қилдилар. Унда ёши улуғ устозлар байрам тилаклари билан табрикланиб, касаба уюшма қўмитасининг қимматбахо совғалари билан сийландилар.


 

199
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна