ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

УСТОЗ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНИБ, УЛАР УЧУН БУХОРОГА САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ
30.09.2022

УСТОЗ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНИБ, УЛАР УЧУН БУХОРОГА САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳамда узелнинг Касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси раҳбарияти билан хамкорликда темир йўл корхона, ташкилот ва муассасаларида узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилиб, соҳага кўплаб ёш иқтидорли ходимларни жалб қилган ва уларни темир йўл тизимига қизиқишларини уйғотган, “устоз- шогирд” анъаналарига мувофиқ тайёрлаган юздан ортиқ нафақадаги ва ишлаб келаётган устозларга қимматбаҳо совғалар ҳамда озиқ-овқат тўпламлари тарқатилиб, уларнинг ҳолидан хабар олинди.
Шунингдек, 36 нафар соҳада узоқ йиллар давомида меҳнати синган фахрий устозлар учун қадимий Бухоро шаҳрига икки кунлик сайёҳат уюштирилди.
Сафар давомида темирйўлчилар қадим Бухоро замининг тарихий гўшаларига ташриф буюриб, буюк аждодларимиз томонидан барпо этилган тарихий мажмуаларни зиёрат қилишди. Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Махмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Абдулазиз мадрасаси, Мағоки Аттори, Лаби Ҳовуз мажмуасига бориб, уларни тарихи билан яқиндан танишишди. Шунингдек, Амир Олимхоннинг қишки саройи ҳамда Пойи Калон ҳам меҳмондарда катта таассурот қолдирди. Икки кунлик мароқли саёҳатдан сўнг темирйўлчилар катта таассуротлар билан пойтахтга қайтиб келишди.

308
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна