УСТОЗЛАРГА ЭХТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
“Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК касаба уюшма қўмитаси 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”ни муносабати билан корхонада ишлаб, пенсияга чиққан 6 нафар кексалар ва фахрийлар ҳолидан хабар олиб байрам билан табрикладилар. Шунингдек, 1-2 октябрь кунлари Бухоро шаҳрига 40 нафар темирйўлчилар учун экскурсия ташкиллаштирилди. Бухорога саёҳат қилиб келган барча ишчи-ходимлар, кекса пенсионерлар ва уларнинг оила аъзолари “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК касаба уюшма қўмитаси ва “Темир йўл касаба сервис” МЧЖга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.