ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ОДАМ САВДОСИ ВА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ҚАРШИ КУРАШИШ
14.10.2022

Бугунги кунга келиб асримизнинг жиддий муаммосига айланган, меҳнат жабҳасида хавотирли кўриниш олган одам савдоси ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш инсониятнинг олдидаги муҳим вазифалар бўлиб қолмоқда. “Қуюв-механика заводи” шўъба корхонаси раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси, Бектемир тумани прокурори катта ёрдамчиси О. Хамдамов, Бектемир тумани ички ишлар бошқармаси хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор Д. Шокировалар иштирокида заводнинг ишчи-ходимлари учун “Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш” мавзусида ўқув семинар ўтказилди.
Унда сўзга чиқганлар одам савдоси, меҳнат омилидаги мажбурийлик касб этиши мумкин бўлган кўринишлар, барча юртдошларимизнинг ўз ишини масулият билан бажаришида бепарволикни олдини олиш ҳамда атрофдаги воқеа ходисаларга Ватан тинчлиги йўлида сергак, огоҳ бўлиб яшаш, онгу қалбимизни зарарли ғоялар тасиридан асраш ва энг муҳими Ватан тинчлигини асраб авайлаш кераклигини такидладилар. Ҳуқуқнинг ҳар қандай бузилиши муқаррар жавобгарликга ва жазога тортилиши айтиб ўтилди.

357
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна