ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН ОНА ТИЛИМ
20.10.2022

ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН ОНА ТИЛИМ

21-октябрь “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун”. Шу муносабат билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ қарашли барча корхона-ташкилотларда касаба уюшма қўмиталари билан биргаликда турли тадбирлар уюштирилди. 
Хусусан, “Ўзтемирйўлмаштаъмир” УК касаба уюшма қўмитаси томонидан жами 43 нафар корхона ишчи-ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига Тошкент шаҳри бўйлаб бепул саёҳат ташкиллатирди. Улар саёхат давомида шаҳардаги кўргазма заллари, музей ва бошқа диққатга сазовор жойлар билан танишдилар,
Жорий йилнинг 20 октябрь куни Термиз минтақавий темир йўл узели тизимига қарашли Термиз локомотив депоси кутубхонасида Термиз минтақавий темир йўл узели рахбарияти ва касаба уюшма худудий қўмитаси томонидан “Қадринг баланд бўлсин, она-тилим” шиори остида учрашув бўлиб ўтди. Унда Термиз минтақавий темир йўл узели бошлиғининг 1-ўринбосари З.Жуманиёзов, бош мухандис Т.Ҳамроев, касаба уюшма худудий қўмитаси раиси Ғ.Даминов, Термиз Давлат Педогогика Институти “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси мудири Л.Мардонова ва катта ўқитувчиси Ф.Қосимжонова, шунингдек хотин-қизлар маслахат кенгашлари ва ёшлар фаоллари иштирок этишди.



“Қуюв-механика заводи” шўъба корхонасида ҳам худди шу мавзуда давра сухбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бўлими бошлиғи шоира Ф.Худойқулова, Филология фанлари номзоди О.Жўрабоев ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Р.Исоқовлар ўзбек тилининг шаклланиш тарихи, унинг республикамизда тутган ўрни ва роли мавзуларида маъруза қилдилар. Ўзбек тилининг бетакрор жихатлари, миллий қадриятларимизни улуғлаш ҳақидаги мазмундор чиқишлари, ижод намуналаридан ўқиб берган шеърлари йиғилганларда яхши таассурот қолдирди.


Марказий клиник касалхонасида ўзбек тили байрами мунособати билан “Она тилим-фахрим” хештеги остида челленж ўтказилди.


341
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна