ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИ АЁЛЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
31.10.2022

ТЕМИРЙЎЛЧИ АЁЛЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2022 йил 20 октябрдаги 4-13-”с”- сонли “Касаба уюшмалари куни” байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Ижроия қўмитаси қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси “Локомотив” марказий жисмоний тарбия ва спорт клубида аёллар ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида спортнинг “Дартс”, “Қисқа масофага югуриш”, “Баскетбол тўпини халқага тушуриш”, “Сакрамчоқ”, “Обруч айлантириш”, “Арқон тортиш” бўйича мусобақа ўтказди.
Унда “Тошкент темир йўл масофаси”, “Ўзбекистон” локомотив депоси, “Йўлрефтранс” АЖ, “Тошкент темир йўл техникуми”, “Марказий темирйўл клиник касалхонаси”, “Йўл болалар касалхонаси”, “Ховос узели”, Тошкент алоқа ва сигналлаштириш масофаси”, “Тошкент узел алоқа ва сигналлаштириш масофаси”, “Ихота дарахтзорларни ҳимоя қилиш дистанцияси”, “Салар темир йўл масофаси” нинг ишчи-ходимлари иштирок этдилар.
Ғолибларга Тошкент минтақавий темир йўл узели ҳамда касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан таъсис этилган совринлари топширилди.

187
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна