ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ЖИСМОНИЙ ВА АҚЛИЙ ҚОБИЛЯТГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР
27.10.2022

ЖИСМОНИЙ ВА АҚЛИЙ ҚОБИЛЯТГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИРЛАР

11 ноябрь - Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси тасарруфидаги Қўнғирот вагон депоси бошланғич касаба уюшмаси қўмитасида цех касаба уюшмаси қўмитаси ташкилотлар ўртасида волейбол спорт мусобақаси ўтказилди. Унда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари М.Розиметов иштирок этиб, касаба уюшма фаолларини яқинлашиб келаётган Касба уюшмалари куни байрами билан табриклаб, бугунги кунда ишчи-ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, кенг жамоатчилик ўртасида спортни оммалаштириш, барча ёшдагиларни жисмоний тарбия билан шуғулланишлари учун ҳамда оилаларда соғлом турмуш тарзи пойдеворини шакллантириш мақсадида касаба уюшмалари томонидан турли тадбирлар ўтказилиб келаётганлигини айтиб ўтди.
Волейбол мусобақасида қатнашган 32 нафар ишчи-ходимлардан иборат 4 та жамоа ўзаро бир-бирлари билан қизғин ўйин ўтказдилар. Натижаларга кўра эса биринчи ўринни Қўнғирот вагон депосининг “Дефектоскопистлар” жамоаси эгаллади. Барча иштирокчилар касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.  
Шундан сўнг, шу куни Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унитар корхонасининг катта мажлислар залида Қўнғирот сигналлаштириш ва алоқа масофасининг цех касаба уюшмаси қўмитаси ташкилотлари ўртасида тузилган “Ёшлар”, “Лидер”, “Промеханик”, “Алоқачи” жамоалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкиллаштирилди.
Республика Кенгаши раиси ўринбосари М.Розиметов сўзга чиқиб, йиғилганларга ишчи-ходимларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинни бошқа корхона ташкилотларда ҳам ташкил қилинишини қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратиш лозимлиги ҳақида фикр билдириб, заковатчиларга ўзининг алоҳида тайёрланган мантиқий саволини йўллади. Ўйиннинг якунларига кўра совринли биринчи ўринни “Ёшлар” жамоаси қўлга киритиб, уларга касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик учун қимматбаҳо совғалари топширилди.
   

197
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна