ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН МУХОКАМАСИ
03.11.2022

КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН МУХОКАМАСИ

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Марказий темир йўл клиник касалхонасида 2022 йилнинг 2-ноябрь куни “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳияти юзасидан давра сухбат ўтказилди. Унда Тошкент минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси касаба уюшма ҳудудий қўмита раиси ўринбосари О.Тўхтаматов, Марказий темир йўл клиник касалхонаси бош шифокори муовини Н.Оллаберганова, касалхона катта хамшираси, касаба уюшма қўмитаси раиси Ю.Хашимова ҳамда касалхона бўлим бошлиқлари, шифокорлар ва хамширалар таклиф этилди. О.Тўхтаматов йиғилиш қатнашчиларига 2020 йил 11 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси VIII Қурултойи иштирокчиларига йўллаган табригида 11-ноябрь “Касаба уюшмалар куни” деб белгилаш таклифини билдирилганлигини, шу санадан эьтиборан 11-ноябрь “Касаба уюшмалари куни” байрам сифатида нишонлана бошланганлигини таъкидлади. 2019 йил 6 декабрда “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тасдиқланганлиги ҳақида гапириб, қонуннинг мазмун-моҳияти билан таништириб ўтди. Бундан ташқари Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши рахбарлигида Тошкент минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ҳамда бошланғич қўмиталари томонидан ишчи-ходимларнинг ижтимоий ҳимояси, меҳнат ҳуқуқлари, соғломлаштириш, меҳнат мухофазаси борасида Устав талаблари асосида олиб бораётган ишлари ва тадбирлари тўғрисида тушунча берди.
Н. Оллаберганова ҳам сўзга чиқиб, иш берувчилар ҳамда касаба уюшма қўмитаси ўртасидаги ижтимоий шерикчилик масалалари, иш шароитлари ва ижтимой-ҳимоя масалалари юзасидан клиникада олиб борилаётган ишлар тўғрисида айтиб ўтди.
Касалхона гастралогия бўлими мудири М. Кадирова клиникада ишчи-ходимларнинг соғлиғини сақлаш, уларни муносиб рағбатлантириш, маданий хордиқ чиқаришлари учун туризм ташкил этиш ва соғломлаштириш масалаларига катта эътибор қаратилаётганлиги ҳақида гапириб ўтди.
Давра сухбати сўнгида касалхона катта хамшираси, касаба уюшма қўмитаси раиси Ю.Хашимова барчани яқинлашиб келаётган касаба уюшмалари куни билан табриклаб касаба уюшма қўмитасининг фаолларини тақдирлади.

 

  Худди шундай давра сухбати Тошкент юк вагон депосида ҳам ўтказилди. Унда депо бошлиғи А.Маҳкамов, касаба уюшма қўмитаси раиси Ж.Исраилов, Тошкент минтақавий темир йўл унитар корхонаси касаба уюшма ҳудудий қўмита раиси ўринбосари О. Тўхтаматов, цех бошлиқлари ва ишчи-ходимлар иштирок этишди. Тадбир бошида А.Маҳкамов сўзга чиқиб, ”Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Тошкент минтақавий темир йўл узели ҳамда Тошкент юк вагон депосида олиб борилаётган ишлар юзасидан яъни ишчи-ходимларга яратилган шароитлар, меҳнат мухофазаси, махсус кийимлар билан таъминланганлик даражаси, ёшларни спортга жалб қилиниши ва бошқалар ҳақида маълумотлар берди. Шундан сўнг О.Тўхтаматов 11-ноябрь “Касаба уюшмалари куни” билан табриклаб, “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида гапириб берди. Тадбир сўнгида фаол ёшлар рағбатлантирилди.


376
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна