РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ БИЛАН ХАМКОРЛИКДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Юртимизда амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришларда Янги Ўзбекистоннинг Янги касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этиб, ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган ҳолда, турли соҳа ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиб бормоқда.
“Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводи” акциядорлик жамиятида завод Касаба уюшма қўмитаси Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан хамкорликда “Касаба уюшмаларининг меҳнат инспекциялари фаолияти ва вазифалари тўғрисида” семинар ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Меҳнат муҳофазаси бўлими мудири Ж.Валихонов, Меҳнат ҳуқуқи инспектори О.Холбоев, Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Ш.Юлдашев, завод Касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Маджитова ва ишчи-ходимлар иштирок этишди.
Тадбирда Республика Кенгашининг бўлим мудирлари сўзга чиқиб, юртимиз ва касаба уюшма қўмиталари ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар, янгиликлар ҳақида маълумот берилди.
Хусусан, Ш.Юлдашев 2022 йил 28 октябрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодекси тўғрисида”ги Қонун тўғрисида гапириб, унга асосан Тармоқ келишуви ва жамоа шартномасига ҳам ўзгартириш киритилиши, бу жараёнда ходимларни ижтимоий ҳимоясини янада такомиллаштирилишига эътибор қаратиш кераклигини айтиб ўтдди.
Семинар давомида ташриф буюрган масъуллар томонидан ишчи-ходимларни қизиқтирган барча соволларга атрофлича жавоб берилди.