ЭНГ НАЪМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ АНИҚЛАНДИ
“Касаба уюшмалари куни” муносабати билан Қўқон минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси касаба уюшма ҳудудий қўмитаси бошчилигида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.
Хусусан, “Энг наъмунали бошланғич ташкилот” кўрик танлови ўтказилиб, унда касаба уюшма устави талабларини бажариш бўйича ғолиб бўлган Андижон темир йўл масофаси бошланғич ташкилоти раисига ва молиявий хужжатларни юритилиши бўйича ғолиб деб топилган Қўқондаги бирлашган темир йўл шифохонаси бошланғич ташкилоти раисига ҳудудий қўмитанинг қимматбахо эсдалик совғалари топширилди.
4-ноябрь куни эса Қўқон локомотив депосида Тармоқ касаба уюшма Республика Кенгаши бош ҳуқуқшуноси А.Азизов иштирокида давра сухбати ўтказилди. Унда узоқ йиллар давомида ишлаб, ҳозирда қарилик гаштини сураётган пенсионерлар ва касаба уюшма фаоллар рағбатлантирилди.
Шунингдек, Андижондаги бирлашган темир йўл шифохонаси ва Қўқон локомотив депоси Андижон филиали, Қамчиқ темир йўл масофасида Қўқон сигналлаштириш дистанцияси, Қўқон электр таъминоти масофаси, Қўқон вагон депоси, Қўқон минтақавий темир йўл узелининг Қўқон ва Андижон худудларида турли спорт мусобақалари ва давра сухбатлари ташкил қилинди.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори доирасида Андижон темир йўл масофасининг 27 нафар ишчи-ходимларига Бухоро шаҳрига туристик саёҳат ташкил этилди.
45 нафар Қўқон минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси касаба уюшма фаоллари рағбатлантирилди.