БУХОРОДА БАЙРАМГА АТАБ ҲАМ СПОРТ, ҲАМ ТУРИЗМ
2022 йил 1-ноябрдан бошлаб Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси тассаруфидаги корхона ва ташкилотларининг ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақалар бошланган эди. Унинг биринчи яъни, саралаш босқичида ҳудудлар бўйича Бухоро, Навоий, Самарқанд темир йўл корхоналарининг ишчи-ходимлари иштирок этдилар. 8 ноябрь куни эса Когон шаҳрида жойлашган “Орзу” болалар спорт мактабида волейболнинг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда эркаклар ўртасида 1-ўринни Бухоро йўл машиналари станцияси (ПМС-17) эгаллади, аёллар ўртасида эса 1-ўринни Бухоро алоқа ва ишорат масофаси (ШЧ-7) ғолиб деб топилиб, эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Шундан сўнг иштирокчилар дам олиб, маданий хордиқ чиқаришлари учун ҳудудий қўмита томонидан Бухоро бўйлаб саёҳат уюштирилди.