ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

КОРХОНА КАСАБА УЮШМАСИ БИЛАН ДОИМ БИРГА
07.11.2022

КОРХОНА КАСАБА УЮШМАСИ БИЛАН ДОИМ БИРГА

“Тошкент механика заводи” АЖ да Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги қонуннинг моҳияти ва унинг амалдаги ижроси тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди. 

Унда Бошқарув раиси-бош директор З.Исоков, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнат ҳуқуқ инспектори О.Холбоев, “Тошкент механика заводи” АЖ бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Ташниязов, “Андижон механика заводи” АЖ ва “Фарғона механика заводи” АЖ рахбарлари, бўлим, цех бошлиқлари ҳамда ишчи-ходимлар иштирок этдилар.
Тадбир аввалида Н.Ташниязов сўзга чиқиб, касаба уюшмалари тўғрисидаги Қонун ҳақида маълумот берди. Сўнгра корхона раҳбари З.Исоков корхона касаба уюшма қўмитасининг ишчи-ходимларнинг манфаати йўлида олиб борилаётган ишларда, яъни уларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, меҳнат мухофазаси йўналиши бўйича, ижтимоий-иқтисодий, ойлик иш хаққи ва бошқа масалаларда иш берувчи билан билан ҳамкорликда иш олиб борилаётганлигини айтди.
Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг 44-моддасига биноан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат хуқуқ инспекциясининг ташкил этилганлиги ва уларнинг вазифалари тўғрисида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари Республика Кенгаши меҳнат хуқуқ инспектори О.Э. Холбоев гапириб берди.

325
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна