ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

“ЗУККО КИТОБХОН” АНИҚЛАНДИ
04.11.2022

“ЗУККО КИТОБХОН” АНИҚЛАНДИ

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кегашининг “Марказий касаба уюшма кутубхонасида “Зукко китобхон” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
 Унда 5 нафар иштирокчилар 3 та шарт бўйича ўз билимларини намоён қилдилар.Хакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчини кузатиб, улар жавобларини ҳолисона таҳлил қилиб, ғолибларни эълон қилдилар. Унга кўра 1-ўрин “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудий ёшлар иттифоқи етакчилар Кенгаши координатори Н.Намозова, 2-ўринни Тошкент темир йўл техникуми ўқувчиси С.Йулдошева ва 3-ўрин “Ўзбекистон” локомотив депоси элетровоз машинисти ёрдамчиси Ш.Ашуровга насиб қилди.
Ғолибларга Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қимматбахо совғалари топширилди.
Шундан сўнг иштирокчилар Темир йўл техникаси музейига саёҳат қилдилар.


 

215
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна