ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

МЕҲНАТ МУХОФАЗАСИ БЎЙИЧА КЎРИК-ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ МУКОФОТЛАНДИ
09.11.2022

МЕҲНАТ МУХОФАЗАСИ БЎЙИЧА КЎРИК-ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ МУКОФОТЛАНДИ

9 ноябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида 11 ноябрь-“Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” ҳамда “Ходимларни ижтимоий қўллаб-қyвватлаш ва меҳнатни мухофаза қилиш ҳафталиги” ни юқори савияда ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири топшириғини бажариш мақсадида тадбир ташкил этилди.
““Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги ташкилотларда муносиб меҳнат шароитлари яратилишида жамоатчилик назоратини ташкил этиш” мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбатида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари М.Розиметов, Меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Толипов шунингдек, тармоқ тасарруфидаги корхона, ташкилот, муассасаларнинг меҳнат муҳофазаси муҳандислари, касаба уюшма фаоллари ва меҳнат муҳофазаси вакилларидан иборат 110 нафар ходим иштирок этди.


Йиғилишда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Меҳнат муҳофазаси бўлими мудири Ж.Валихонов ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш миллий обзори (кузатиш натижалари), Республика Кенгаши тасарруфидаги касаба уюшма ташкилотларида меҳнат муҳофазаси бўйича мутахисслари олиб бораётган ишлари бўйича маълумот берди.
Давра суҳбати якунида “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш” юзасидан республика кўрик-танловининг 2-босқичи ғолиблари “Энг яхши корхона”, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” Энг яхши меҳнат муҳофазаси вакили” ва “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациялари бўйича тақдирландилар.

219
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна