ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТАБРИКНОМА
11.11.2022


  Ҳурматли касаба уюшмаси фидоийлари!

Сизларни Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши девони ходимлари ва шахсан ўз номимдан юртимизда иккинчи бора нишонланаётган “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Маълумки, 2020 йилнинг 11-ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг бўлиб ўтган VIII Қурултойида Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев касаба уюшмалари Қурултойи қатнашчиларига илк маротаба табрик йўллаб, Республикамизда 11-ноябрь санасини касаба уюшмалари куни деб белгилаш таклифини билдирди.
Бугун қисқа даврда юртимиздаги туб ислохотлар ортидан янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари шаклланди. Касаба уюшмалари фаолиятига доир ҳуқуқий асос такомиллаштирилиб, 2019 йил 6 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонуннинг имзоланиши касаба уюшмалари ҳаётидаги энг муҳим воқеа бўлди.
Азиз темирйўлчилар, касаба уюшмаси фаоллари! Сизларни касаба уюшма аъзоларининг меҳнатга доир ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш, бандликка кўмаклашиш, муносиб меҳнатни таъминлаш, дам олиш шароитларини яратиш, молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва бошқа масалалардаги меҳнатларингиз алоҳида тахсинга сазовордир.
Бундан кейин ҳам Янги Ўзбекистонни барпо этишда касаба уюшмасининг фаолияти доирасида ўзингизга билдирилган ишончни оқлаб, бор куч-ғайратингизни аямайсиз.
Ана шундай фидокорона ишларингизда Сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, узоқ умр, олийжаноб ва масъулиятли фаолиятингизда омадлар тилайман.

Сизга ҳурмат ва эҳтиром ила,

Қ.Сабиров
  Ўзбекистон темирйўлчилари

ва транспорт қурувчилари касаба
уюшмаси Республика Кенгаши раиси 

268
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна