ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

КИТОБХОНЛИК – САВОДХОНЛИК
10.11.2022

Китобхонлик – саводхонлик 

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” унитар корхонасида Касаба уюшмалари куни муносабати билан “Китобхонлик – маънавият кўзгуси” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда китоб мутолааси ва тарғиботи, китобхонлик маданиятини оширишга оид қатор қарорлар ва фармонлар қабул қилиниб, юртимизнинг барча ҳудудларида аҳоли орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китоблар сонини эмас, китобхонлар салмоғини оширишга асосий эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида китобхонлик ва китоб мутолаасига самарали жалб этиш борасида темир йўл тизимида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Корхона ишчи-ходимлари ўртасида китоб тарғиботини самарали ташкил этишга бағишланган мазкур тадбирда иштирок этган “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раисининг маънавият ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси Ҳулкар Хатамбаева инсоният тамаддунида китобнинг тутган ўрни, китобхонлик маданияти, ёшларни китобга ошно этиш, китоб мутолаасини одобнинг ажралмас меъёрларидан бирига айлантириш ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини баён қилди.
Тадбир доирасида ишчи-ходимлар ўқиган китоблари ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, “Китобхонлик – саводхонлик” мавзусида мусобақа ташкил этилди. Унда иштирок этганлар сўзларни тўғри ёзиш бўйича ўз билимларини намоён этишди. Сўзларни имловий хатоларсиз ёзган ишчи-ходимлар ғолибликни қўлга киритишди.
Тадбирда “Корхонанинг энг яхши китобхони”, “Корхонанинг энг саводли ишчиси” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.
Касаба уюшмаси раҳбари Нодира Рамазанова томонидан ғолибларга “Фахрий ёрлиқ” ва эдалик совғалари топширилди.
Шунингдек тадбирда қатнашган ҳар бир ишчи-ходимга китоблар жамланмаси совға қилинди.

198
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна