ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ИШЧИ-ХОДИМЛАР БОШҚАРМА КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИНИНГ ЭЪТИБОРИДА
12.11.2022

ИШЧИ-ХОДИМЛАР БОШҚАРМА КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИНИНГ ЭЪТИБОРИДА 

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Бошқарма касаба уюшмаси қўмитаси томонидан 2022 йил 11 ноябрь – “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан бошқарма аппарати ходимлари ўртасида “Локомотив” марказий жисмоний спорт клубида спартакиада ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси “Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишлари бошқармаси бошлиғи Б.Тожиев, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ходимлари, “Локомотив” марказий жисмоний спорт клуби директори М.Саидходжаева ҳамда бошқармада фаолият кўрсатаётган ишчи-ходимлар иштирок этдилар.
Спартакиада спортнинг мини–футбол, шахмат, дарст, стол тенниси ҳамда шашка турлари бўйича ўтказилди. Темирйўлчиларимиз ўз кучларини, истеъдодини, салоҳиятларини спортда синаб кўрдилар.
Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган мусобақаларда ғолиблар аниқланди. Унга кўра аёллар ўртасида бўлиб ўтган стол теннисида 1- ўринни Ахборот-ҳисоблаш маркази ходими М.Говриченко, “дартс” тури бўйича Сигналлаштириш ва алоқа бошқармасидан Н.Ладон муносиб деб топилди. Эркаклар орасида шашкада бўлиб ўтган беллашувда биринчиликни Йўл хўжалиги бошқармасидан Р.Қадамов эгаллади. Мини-футбол мусобақаси ҳам қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Унда “Лидер” жамоаси 1-ўрин соҳиби бўлдилар.
Мусобақаларда ғолиб бўлган жамоаларга, ишчи-ходимларга Бошқарма касаба уюшмаси қўмитасининг қимматбаҳо эсдалик совғалари тақдим қилинди. 
11 ноябрь куни Бошқарма касаба уюшма қўмитаси бошқармадаги корхоналарида фаолият кўрсатаётган касаба уюшма гуруҳи ташкилотчиларини фаоллар залига жамлади.
Унда Бошқарма касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ш.Умарова Касаба уюшма қўмитасининг ташкилотчиларини самимий байрам билан табриклаб, жамиятнинг барча касаба уюшмалар хусусан, бошқарув касаба уюшмаси томонидан режалаштирилган барча ишлар мувафаққиятли бажарилаётгани, ҳар бир байрам, тантаналарда темирйўлчи ходимлар қимматбахо совғалар билан рағбатлантирилиши, моддий ёрдам пуллари ҳам ўз вақтида ажратилаётгани ҳақида гапириб ўтди. Сўнгра йиғилган барча касаба уюшма гуруҳи ташкилотчиларини Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан чоп этилган буклет ва пул мукофоти билан тақдирлади.

218
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна