МИНИ ФУТБОЛ, ДАВРА СУХБАТИ ВА ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ
Қарши минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси касаба уюшма ҳудудий қўмитаси бошчилигида “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан бир қатор тадбирлар уюштирилди.
Хусусан, Қарши Вагон депоси бошланғич касаба уюшма қўмитасида ишчи-ходимлар ўртасида мини футбол мусобақаси ўтказилиб, 50 нафар ишчи-ходимлари учун Бухоро шаҳрига саёҳат уюштирилди. Бундан ташқари барча корхона, ташкилот ва муассасалари касаба уюшма қўмиталари томонидан Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган жами 878 нафар ишчи-ходимлар қатнашган учрашувлар ҳамда давра суҳбатлари бўлиб ўтди. 2022 йилнинг 11 ноябрь куни эса Қарши минтақавий темир йўл узели унитар корхонасида тадбир ўтказилди. Унда унитар корхона бош муҳандиси Т.Ҳамраев ва касаба уюшма ҳудудий қўмитаси раиси С.Қурбонов ҳамда корхона, ташкилот ва муасссалар меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандислари ва бошланғич касба уюшма ташкилотлари раислари иштирок этишди.
Тадбир сўнггида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг 2017 йил 20 ноябрдаги 8-108 “с”-сонли Раёсат қарори билан тасдиқланган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови тўғрисида”ги Низом талабларида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашига аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танловининг 2-босқичида “Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинацияси ғолиблигига эришган Қарши электр таъминоти меҳнат муҳофазаси муҳандиси И.Воҳидов Қарши минтақавий темир йўл узели маъмурияти ташаккурномаси билан тақдирланди.