ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРГА БАЙРАМ КАЙФИЯТИ УЛАШИЛДИ
14.11.2022

ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРГА БАЙРАМ КАЙФИЯТИ УЛАШИЛДИ

2022 йилнинг 7 ноябрь куни Термиз минтақавий темир йўл касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ташаббуси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 11-ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан Термиз санъат саройида Сурхондарё вилоятининг таниқли ёш хонандалари ва раққосалари иштирокида гала концерт бўлиб ўтди. 

Тантанали байрам тадбирида Термиз минтақавий темир йўл узели в.б. бошлиғи Ф.Гиязов, касаба уюшма ҳудудий қўмитаси фахрийси Ш.Турсуновлар сўзга чиқиб, тизимда олиб борилаётган ишлар ва бунда касаба уюшма қўмитасининг хизмати ҳақида гапирдилар. Бундан ташқари темир йўл фахрийлари, хусусан Хайробод ПМС-166-сонли темир йўл машина бекати пенсионери “Ўзбекистон қахрамони” касаба уюшмаси фахрийси Ю.Зияев ва Дарбанд темир йўл масофа корхонаси пенсионери Ю.Каримов байрам билан барча темирйўлчиларни табриклаб, темир йўлда олиб борилаётган ишлар, шу билан бирга фахрийларга берилаётган эътибор учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

 

11-ноябрь “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан 5 нафар касаба уюшма фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан 1 млн сўмдан пул маблағлари етказилди.
Бундан ташқари Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма худудий қўмитаси томонидан 6 нафар касаба уюшмаси фахрийларига эсдалик совғалари ҳамда 3 нафар кам таъминланган эхтиёжманд хотин-қизларга 450 минг сўмдан моддий ёрдам берилди.


208
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна