ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ЯНГИ “ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ САРОЙИ” ДА ТАНТАНАЛИ МАРОСИМ БЎЛИБ ЎТДИ
13.11.2022

ЯНГИ “ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ САРОЙИ” ДА ТАНТАНАЛИ МАРОСИМ БЎЛИБ ЎТДИ

11 ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ватанимиз тараққиёти ва унинг қудратини юксалтириш йўлидаги ишларда фаол иштирок этаётган, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, касаба уюшмалари нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ юртдошларимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром нишони” билан тақдирланди. Совриндорларга “Эҳтиром” нишони, энг кам ойлик иш ҳақининг 3 ярим баробаридаги пул мукофоти ва гувоҳнома топширилди.

Ушбу юксак унвонга “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Қўнғирот минтақавий темир йўл узели  ҳудудий касаба уюшма қўмитаси раиси Ембергенов Амир Омирбаевич ва “Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамияти Бош директори Нурмуҳамедов Жаҳонгир Толаниддинович ҳам сазовор бўлдилар

Тантанали тадбирда турли номинациялар бўйича танловларда 3-ўринни қўлга киритган ғолибларга 3-даражали диплом ва Президент совғаси сифатида “Спарк” автомобили 

2-ўринга сазовор бўлган иштирокчиларга 2-даражали диплом ва Президент совғаси – “Кобальт” автомобили, 1-ўринни қўлга киритган ғолибларга эса 1-даражали диплом ва Президент совғаси сифатида “Жентра” автомобили калитлари топширилди


225
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна