БАЙРОҒИМИЗ ОСТИДА БИР МАҚСАДДА БИРГА ЮГУРАМИЗ
2022 йил 13 ноябрь соат 12-30 да пойтахтимиздаги “Humo Arena” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунига бағишланган 3 километрли масофага оммавий югуриш мусобақасига старт берилди.
У ерда нафақат 50 нафардан ортиқ Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси номидан ташриф буюрган кўнгилли темирйўлчилар, касаба уюшмасининг фаоллари балки, талаба ёшлар, спортчилар, ҳарбийлар, имконияти чекланганлар, ҳатто, кексалар ҳам қатнашдилар. Мусобақа аввалида иштирокчилар рўйихатдан ўтказилиб, уларга старт пакетлари тарқатилди. Шундан сўнг тадбирнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар байроғимизнинг аҳамияти, юртимизда спортга берилаётган эътибор, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда бу каби мусобақаларнинг ўрни ҳақида гапирдилар.
.