АЗИЗ ТЕМИР ЙЎЛ ШИФОКОРЛАРИ ВА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ!
Ўз хаётиги инсон саломатлигини сақлашдек ғоят масъулиятли ва шарафли ишга бағишлаган Сиз азизларни касб байрамингиз - Тиббиёт ходимлари куни билан самимий табриклаймиз!
Инсон саломатлиги - жамиятнинг бебаҳо бойлиги! Сиз ана шу бойликни асраш йўлида бор билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳоратини сафарбар этиб келаётган фидойи посбонларсиз. Эзгу ва масъулиятли ишингиз, машаққатли меҳнатингиз таҳсинга сазовордир. Беморларни нафақат дори-дармон, балки ширин сўз, қайноқ меҳр билан дарддан фориғ этишга, малҳам бўлишга шошилган сиздек жонкуяр инсонларни ҳар қанча шарафласак арзийди.
Темирйўлчилар саломатлигини асраш йўлида олиб бораётган фаолиятингизни, соҳамиз тиббиёт муассасаларида хизмат кўрсатишнинг юқори даражага кўтарилишида ҳар бирингизнинг муносиб ҳиссангиз борлигини юксак қадрлаймиз.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти соҳамизнинг соғлиқни сақлаш тизимини жадал ривожлантириш, темирйўлчиларнинг саломатлигини асраш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятни ошириш ва тиббий моддий-техник базани мустаҳкамлаш каби муҳим вазифаларга алоҳида эътибор каратиб келмоқда. Бундан кейин ҳам бу ишларни давом эттириб, соҳа ходимларига энг замонавий тиббий хизмат кўрсатилишига эришамиз.
Азиз шифокорлар! Яна бир бор касб байрамингиз билан муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютук ва омадлар, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.
Ҳамиша соғ-омон бўлинг, қўлингиз дард кўрмасин!
Х.Н.Хасилов Қ.Сабиров