ЎЗБЕКИСТОН ЛОКОМОТИВ ДЕПОСИ ЖАМОАСИГА КЎЧМА КУБОГ ТОПШИРИЛДИ
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2022 йил учун “Соғломлаштириш ва оммавий спорт тадбирлари” календарь режаси ҳамда Тошкент минтакавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг тасдиқланган иш режаси ижросини таъминлаш, ҳудудий қўмитада хизмат кўрсатаётган корхона, ташкилот ва муассасалар ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг оммавий турларига қизиқишларини кучайтириш, касаба уюшма аъзоларини янада соғломлаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида спортнинг “МИНИ ФУТБОЛ” мусобақаси жорий йилнинг 26 ноябрь куни ўтказилди. Унда Тошкент минтақавий темир йўл узели унитар корхонасининг Охангарон станцияси, Тошкент юк вагон депоси, Тошкент сигнализация ва алоқа дистанцияси, Салар темир йўл масофаси, Тошкент темир йўл масофаси, Ховос узели, Жиззах темир йўл масофаси, шунингдек “Ўзбекистон” локомотив депоси, Тошкент марказий алоқа ва сигналлаштириш масофаси, Мониторинг ва диагностика маркази, Ихота дарахтзорларини химоя қилиш дистанцияси ишчи - ходимларидан иборат спорт жамоалари иштирок этди.
Темирйўлчиларга хос ўтказилган дўстона ва қизиқарли “Мини-футбол” мусобақасининг натижаларига кўра, 1–ўрин “Ўзбекистон локомотив депоси”, 2-ўрин “Тошкент темир йўл масофаси” 3–ўрин “Тошкент марказий сигнализация ва алоқа дистанцияси” га насиб этди. Мусобақа сўнгида юқорида тилга олинган, ғолиб жамоаларга Тошкент минтақавий темир йўл узели ҳамда касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг кўчма кубоги ва совринлари топширилди.