ХЕЧ КИМ МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ЭМАС!
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 3-декабрь – Халқаро ногиронлар куни, деб эълон қилинган. Бундан кўзланган мақсад ногиронларнинг муаммоларини чуқурроқ англаб етиш, уларни бартараф этиш, имконияти чекланган инсонларнинг қадр-қиммати, ҳуқуқларини ҳимоялаш, турмуш шароитларини яхшилашдан иборатдир.
Маълумотларга кўра, бугунги кунда дунё аҳолисининг 1 миллиарддан ортиғи, яъни ҳар етти кишидан камида биттасига муайян бир турдаги ногиронлик мавжуд. Уларнинг 100 миллион нафардан ортиғини болалар ташкил этади.
Мамлакатимиз аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронларга кенг имконият ва шароитлар яратиб беришга алохида аҳамият бериб келинмоқда.
“Қуюв-механика заводи” шўъба корхонаси раҳбарияти ва Касаба уюшма қўмитаси корхонада имконияти чекланган инсонлар, ногиронлиги бўлган ишчи-ходимлар, ногирон пенсионерларни ижтимоий химоя қилиш, уларни холидан хабар олиб моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб моддий ёрдам, эсталик совғалар тарқатилди. Корхонада фаолият юритиётган ногиронлиги бор ходимларга тўлақонли хаёт кечириш, ишлаши ва саломатлигини тиклаши учун мунтазам тарзда зарур шарт-шароитлар яратиб берилган.
Таъкидлаш жоизки, ҳар йили мазкур сана доирасидаги тадбирлар ногиронлиги бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги фаоллигини таъминлашга қаратилган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2022 йил 28 ноябрдаги 8-09 “с” сонли, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республикаси Кенгашининг 2022 йил 28 ноябрдаги “3-декабрь - Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни” ни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги 4-25 “с” сонли ижроия қўмита қарорлари ҳамда жорий йилнинг 30 ноябрь кунидан 30 декабрь кунига қадар ўтказиладиган меҳр-мурувват ойлигида касаба уюшмалари ташкилотларининг иштирокини таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Қарши минтақавий темир йўл узели раҳбарияти, касаба уюшма ҳудудий қўмитаси ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларнинг бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг фаоллари 140 нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг уйларига бориб улардан хабар олиб, манзилли ёрдам кўрсатдилар. Шунингдек, темир йўл тизимида олис ҳудудларда истиқомат қилиб меҳнат қилаётган ногирон фарзандлари бор ишчи-ходимларнинг 8 нафарига Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республикаси Кенгаши томонидан моддий ёрдам кўрсатилди.
Меҳр-мурувват ва бағри кенглик халқимиз азал-азалдан ёрдамга муҳтож, имконияти чекланган инсонларга эътибор қаратишни, ғамхўрлик кўрсатишни, жамиятда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган энг муҳим қадриятлардан бири сифатида эъзозлаб келади. “Тошкент механика заводи” АЖ жамоа шартномаси бандининг ижросини таъминлаш мақсадида бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳисобидан 79 та нафақадаги ёлғиз ва ногирон кексаларга моддий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари корхонанинг 18 нафар ишловчи ногиронларга 500 минг сўмдан моддий ёрдам берилди.
Ногиронларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг жамиятнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги фаоллигини таъминлашга эришиш мумкин. Зеро, инсон жисми билан эмас, гўзал қалби билан қадрланади.
Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси темир йўл тизимида меҳнат қилаётган ногирон фарзандлари бор ишчи-ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Республика Кенгаши ҳисобидан 10 нафар ишчи-ходимларнинг ҳар бирига 500.000 (беш юз минг) сўм миқдорида моддий ёрдам берилди.