ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

КОНСТИТУЦИЯМИЗ-БАХТИМИЗ ҚОМУСИ
09.12.2022

КОНСТИТУЦИЯМИЗ-БАХТИМИЗ ҚОМУСИ 

2022 йил 7 декабрь куни Термиз минтақавий темир йўл унитар корхонаси бошлиғи, Транспорт прокуратураси прокурори, Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи ҳамда Термиз минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси тасарруфидаги барча корхона, ташкилот ва станциялар раҳбарлари, бўлим бошлиқлари, инженер-техник ходимлар ҳамда фахрийларни таклиф этган ҳолда “8 декабрь-Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси куни” га бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ватанимиз равнақи, мустақилликни мустаҳкамлаш ва ёш авлодни тарбиялашда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган ишчи-ходимлар “Ўзбекистон Конститутциясининг 30 йиллиги” эсталик кўкрак нишони билан тақдирландилар.


 
Худди шу куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясининг 30 йиллиги муносабати билан Қарши минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси маъмурий биносида Қарши Транспорт прокурори Б.Назаров, Қарши Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими бошлиғи А.Омонов, узел раҳбарияти ҳамда ишчи-ходимлари иштирокида тадбир ташкил этилди.


"Андижон механика заводи шўьба корхонаси"да ҳам байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда корхона рахбари З.Аюбжонов барчани байрам билан табриклаб корхонада узок йиллар меҳнат қилиб, темирйўл сохасига қўшган хиссалари, самарали меҳнатлари учун 20 нафар илғор ишчи-ходимларни Фахрий ёрлик ва эсталик совғалари билан тақдирлади.


 
“Тошкент механика заводи” АЖ да ушбу байрамга аталган тадбирда Бошқарув раиси З.З.Исоқов сўзга чиқиб, корхонада йил давомида амалга оширилган ижобий ишлар, эришилган ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Н.М.Ташниязов ҳам барча йиғилиш иштирокчиларини байрам билан самимий муборакбод этди. Шундан сўнг тадбирнинг тантанали қисми бошланди. Корхонада узок йиллар самарали меҳнат қилган бир гуруҳ ишчи-ходимларга“Мехнат фахрийси” кўкрак нишони тақилди.
Шу қаторда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган дартс спорт мусобақасининг барча ғолиблари ҳам Диплом ва пул мукофоти билан тақдирланди.


187
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна