ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

БУХОРОГА ЗИЁРАТ
15.12.2022

БУХОРОГА ЗИЁРАТ

Ўзбекистонимиз тарихий қадамжоларига бой, қўҳна заминнинг етти пири дея ардоқланган Бухоро шаҳри билан дунёда машҳурдир. Бухоро-мамлакатимизнинг туризм соҳаси бўйича катта салоҳиятга ега тарихий шаҳарлардан бири.
“Қуюв-механика заводи” шўьба корхонасида ишчи-ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни соғломлаштириш, маънавий ва маданий ҳордиқ чиқаришларига катта эътибор берилмоқда. Шу мақсадда корхона маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конститусияси қабул қилинганлигини 30 йиллиги арафасида бир гуруҳ ишчи-ходимларни қадимий ва ҳамиша навқирон Бухорои Шарифга уч кунлик саёҳат ташкил этилди. Гуруҳга гид ҳамроҳлик қилиб, ҳар бир обида ҳақида батафсил маълумот берилди.
Саёҳат дастлаб Ғиждувон туманидаги “Ҳожа Aбдухолиқ Ғиждувоний” зиёратгоҳидан бошланиб, “Сайид Aмир Кулол”, “Баҳовуддин Нақшбанди” мажмуалари, “Ситораи Моҳи Ҳоса”, яъни Бухоро амири Сайид Олимхоннинг ёзги дам олиш қароргоҳи, “Лаби Ҳавуз”га ташриф билан давом еттирилди. Ишчи-ходимлар шаҳарнинг диққатга сазовор бошқа жойлари, тарихий-меъморий обидалари, зиёратгоҳлари, мустақиллик йилларида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишлари билан ҳам танишдилар. Қуҳна заминнинг етти пири дея ардоқланган авлиёлар зиёрат қилинди.
Саёхат давомида ишчи-ходимлар дам олиш кунларини ниҳоятда мазмунли ва мароқли ўтказишди ҳамда мазкур саёхатни ана шундай имкониятларни яратиб берган касаба уюшма қўмитасига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

301
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна