ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ
30.12.2022

                                                            АЗИЗ ТЕМИРЙЎЛЧИЛАР!

Сизларни ва сизлар орқали оила-аъзоларингизни Янги йил айёми билан самимий муборакбод этамиз.
2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” темир йўл соҳаси ходимлари учун жуда катта ўзгаришларга бой йил бўлди. Тармоқда амалга оширилган йирик лойиҳалар, бунёдкорлик ишлари муваффақиятли бажарилди.
Бетимсол ютуқларни қўлга киритишда, албатта, сизлардек меҳнатсевар, шижоатли ва фидойи инсонларнинг ҳиссаси катта бўлганлигини алоҳида эътироф этамиз.
Давлатимиз раҳбари томонидан кириб келаётган 2023 йилга "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб ном берилди. Келаётган йил ҳар биримиз учун масъулиятли ва тарихий лойиҳаларга бой муҳим давр бўлади. Ишонамизки, 2023 йилда ҳам Президентимиз ва ҳукуматимиз топшириқларини сиз, азизлар билан биргаликда, елкама-елка туриб бажарамиз, Ватанимиз тараққиёти, халқимиз ҳаётининг янада фаровонлиги учун бор кучимизни ва имкониятларимизни ишга солиб меҳнат қиламиз. Барчангизга тинчлик-осойишталик, сиҳат-саломатлик, бахту саодат тилаймиз.  Янги йил хонадонингизга қут-барака, бахт, омад олиб келсин!

Х.ХАСИЛОВ,
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти
 бошқаруви раиси в.б.

 
Қ.САБИРОВ,
Ўзбекистон темирйўлчилари ва
транспорт қурувчилари касаба уюшмаси
Республика Кенгаши раиси

 

                         


174
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна