ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАР КУНИ
Ватанни ҳимоя қилиш барча учун муқаддас бурч ҳисобланади. 14 январь куни эса мамлакатимизда фақатгина ҳарбийларимизгина эмас, балки барча юртдошларимиз хусусан, темирйўлчилар ҳам тинчлик ва осойишталик байрами куни сифатида кенг нишонлашади.
“Тошкент механика заводи” АЖда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни бошқарув раиси З.Исоқов кириш сўзи билан очиб, тадбир иштирокчиларини, ҳарбийларни ҳамда бутун корхона ходимларини байрам билан қизғин табриклади.
Байрам тадбирида ҳарбий – маъмурий секторлар зиммасига қуйилган вазифалар ва шулар асосида тайёрланган “Йўл хариталари” доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўзлаб берилди.
Тадбирда Президентимиз Фармонига мувофиқ тақдирланган бир гуруҳ соҳа фидойиларига орден ва медаллар топширилди. Хизмат бурчини аъло даражада ўтаётган барча харбийларга қимматбаҳо совғалар берилди.