Т А Ъ З И Я
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти “O`ztemiryo`lyo`lovchi” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Абдувалиев Рустам Анваровичнинг фарзанди, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қарашли “O`ztemiryo`lyo`lovchi” АЖ тасарруфидаги Вагонларни техник ва технологик тайёрлаш, таъмирлаш филиалининг касаба уюшма қўмитасида бош ҳисобчи лавозимида ишлаган Абдувалиева Умида Рустам қизининг бевақт вафот этганлиги муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.