ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

МЕРГАНЛАР БАҲСИДА ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ
01.02.2023

МЕРГАНЛАР БАҲСИДА ҒОЛИБЛАР АНИҚЛАНДИ

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Бошқарма касаба уюшма қўмитаси томонидан эркаклар ўртасида спортнинг “Дартс” тури бўйича мусобақа ўтказилди. 

Мусобақа шартига кўра, яшил ёки қизил ҳалқа билан ўралган ўрта марказ бирдан йигирма секторгача рақамланган нишон бўлади. Дартс билан марказга уруш ўйинчига 100 балл, яшил (қизил) доирага эса 50 балл беради. Нишонни тор ташқи доирасига тегишли секторга уруш баллар миқдорини икки баробарга оширади. Баҳолаш ҳар бир дартсни учта улоқтириш натижасига асосланади. Мумкин бўлган энг юқори балл – 300 баллни ташкил этади.
Акциядорлик жамиятида бошқарма ва бўлимлар орасида ўтказилган “Дартс” спорт мусобақасида эркаклар ўзининг мерганлик маҳоратини намоён қилишди. Қизиқарли ўтган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, биринчи ўрин Электр таъминоти бошқармасининг ташқи электр таъминот ва нимстанциялар қуриш бўйича биринчи тоифали муҳандиси Темур Шарипов, иккинчи ўрин Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи Ботир Икромов ва учинчи ўрин Инвестицияларни жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умид Саидназаровга насиб этди.

258
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна