КЎПРИКСОЗЛАР УЧУН СПОРТ МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
“Локомотив” марказий жисмоний спорт клубида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси ва тасарруфидаги отрядларда фаолият кўрсатаёган ишчи-ходимлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда Ўзбекистон касба уюшмалари Федерациясининг 2020 йил 2 декабрдаги “Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришга кўмаклашиш тўғрисида”ги 01-11 “с”-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида“Спорт – саломатлик гаровидир” шиори остида жамоавий спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа спортнинг эстафета ва арқон тортиш тури бўйича ўтказилди. “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси ҳамда тасарруфида бўлган 13 та корхонадан 52 нафар ишчи-ходимлар ўртасида ўтказилган эстафета ва арқон тортиш спорт мусобақалари якуни ҳакамлар хайъати томонидан холисона баҳоланди. Унга кўра эстафета спорт турида фахрли 1-ўринни “Кўприкқурилиш лойиҳа” унитар корхонаси жамоаси, 2-ўринни “Кўприкқурилиш бутлаш” унитар корхонаси ва 3-ўринни “Кўприкқурилиш фойдаланиш” унитар корхонаси жамоаси эгаллади. Арқон тортиш бахсларида эса 1-ўринни “67-Кўприкқурилиш отряди” ишчи-ходимлари эгаллади.
Мусобақа якунида ғолиб чиққан жамоалар ҳамда барча эштирок этган ходимлар “Кўприкқурилиш трести” унитар корхонаси Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.