ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ИККИ МАЪРИФАТ ЗИЁЛАРИНИ ЭСЛАБ
10.02.2023

ИККИ МАЪРИФАТ ЗИЁЛАРИНИ ЭСЛАБ


Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоблари Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бой ва серқирра ижодий мероси, она тилимизда беқиёс сўз бойлиги ва асарлари биз авлодлар учун улкан маънавий хазинадир.
Сўнгги йилларда бу икки маърифат зиёлариниг бой ва серқирра ижодий меросини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, унинг ўлмас асарларини юртимизда ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бу йил сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ҳамда буюк шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурни 540 йиллиги таваллуд кунларига бағишлаб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг корхона ташкилотларида касаба уюшма қўмиталари билан хамкорликда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинди.
Хусусан, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорти қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий Кутубхонаси, Тошкент темирйўл техникуми ҳамда Марказий темирйўл маданият саройи билан ҳамкорликда “Буюк аждодлар мероси-беқиёс маънавий хазина” мавзусида адабий кеча ўтказилди. Унда Тошкент темир йўл техникуми ўқитувчиси Д.Назарова, бадий раҳбар Ш.Шодижонова ҳамда умумтаълим фанлар кафедраси ўқитувчилари бошчилигидаги техникум талабалари таклиф этилди. Адабий кечада талабалар иштирокида Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобурнинг ғазал ва рубоийлари ўқилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Марказий темирйўлчилар маданият саройининг хонандалари ўзларини қўшиқ ва мусиқлари билан тадбирни якунладилар. Тадбир сўнгида Марказий кутубхона томонидан Тошкент темирйўл техникуми талабаларига эсталик учун совға ҳамда дипломлар топширилди.


 
Қарши Локомтив депосининг мажлислар залида Қарши минтақавий темир йўл унитар корхонаси Касаба уюшма Худудий қўмитаси бадиий кутубхонаси ва Қарши локомотив депоси ишчи-ходимлари билан биргаликда Навоийхонлик тадбири ва А.Навоий асарларининг ноёб нусхалари кўргазмаси ҳам ташкил этилди.


 
“Қуюв-механика заводи” ШК адабий-бадиий, маърифий тадбир ўтказилди. Унда корхона ишчи-ходимлари, ёшлар, хотин-қизлар иштирок этишди. Кириш фойесида мўйқалам соҳиблари асарларида Навоий сиймоси ва асарларидан, ўзбек ва жаҳон адабиёти намуналаридан иборат китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Тадбирда Ўзбек Миллий Академик драма театрининг актёрлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳамид Тошпўлатов ҳамда Ҳосият Ҳусановалар иштирок этдилар.


 
Марказий клиник касалхона хамширалари ўз қўллари билан чизилган деворий газеталар остида ғазалхонлик ўтказдилар.


 
“Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасида касаба уюшмаси қўмитасининг маданий-оммавий ишларни бажариш учун 2023 йилги тасдиқланган чора-тадбирлар дастурининг 1,2 банди ижросини таъминлаш мақсадида касаба уюшмаси фаоллари ва ёш мутахассислар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Учрашувда Республика маънавият ва маърифат маркази тарғиботчиси Тўлқин Эшбеков ўз маърузаси билан қатнашди ва тадбир сўнггида корхона кутубхонаси учун китоб совға қилди.
 “Тошкент механика заводи” АЖ бирлашган касаба уюшмаси ва корхона раҳбари З.Исоков иштирокида корхона ёшлари ва касаба уюшмаси фаоллари билан “Маърифий соат” бўлиб ўтди. Унда тадбир қатнашчилари Алишер Навоий ва Захриддин Мухаммад Бобур ғазали ва рубоийларидан намуналар ўқишди.
Бухоро минтақавий темир йўл узели УКда “Икки назм гулшани”, Учқудуқ темир йўл масофасида “Буюк сиймоларни ёд этиб” мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди.


 
Самарқанд бекати бирлашган касалхонаси, Бухоро темир йўл касалхонасида бўлиб ўтган тадбирда фаол иштирок этганлар касаба уюшма қўмитаси томонидан тақдирландилар.


 
“Ўзбекистон локомотив депоси”да Ўзбек миллий драмма театри актёрлари Бехзод Мухаммадкаримов ва Мадина Мухторовалар ташриф буюриб, “Навоий ва Гули” романидан сахна кўринишини намойиш этдилар.


 
Алломалар ҳаёти ва ижоди, энг муҳими, ҳазрат Навоий ва Бобур қалбини англаш ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарз. Бу орқали ҳар бир юртдошимиз, китобхон тасаввуфий-фалсафий сирлардан воқиф бўлиши, одамийлик сабоқларини олиши шубҳасиз

.  

169
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна