ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

"ЙЎЛРЕФТРАНС" АЖ 1- ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ
13.02.2023

“ЙЎЛРЕФТРАНС” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ 1- ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

2023 йил 11 февраль куни Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳамда Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси хамкорликда спортнинг армрестлинг, тош кўтариш, турникда тортилиш, қисқа масофага югуриш, ётган ҳолда ўз гавдасини кўтариш, арқон тортиш турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.
Қизиқарли ва дўстона ҳамда соғлом рақобат асосида бўлиб ўтган мусобақаларда “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли стансиялар, Тошкент темир йўл масофаси, Тошкент юк вагон депоси, “Ўзбекистон” локомотив депоси, Тошкент алоқа ва сигналлаштириш масофаси, Ховос узели, Тошкент марказий алоқа ва сигналлаштириш масофаси, Ихота дарахтзорларни ҳимоя қилиш дистансияси Тошкент бўлими, “14-сонли Релс пайвандлаш пойезди” унитар корхонаси, “Йўлрефтранс” акциядорлик жамияти, Темир йўл мониторинги ва диагностикаси маркази корхоналарида меҳнат қилиб келаётган ишчи-ходимлар иштирок этди. Натижаларга кўра 1-ўринни “Йўлрефтранс” акциядорлик жамияти, 2-ўрин “14-сонли Релс пайвандлаш поезди” унитар корхонаси ва 3-ўринни “Тошкент юк” вагон депоси жамоаси эгаллади. Ғолибларга “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳамда Ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

173
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна