“АВИЦЕНА”, “ЭНЕРГЕТИКЛАР” ВА “АФРОСИЁБ” ЖАМОАЛАРИ ҒОЛИБ БЎЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Заковат” интелектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интелектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022 йил 20 январдаги ПҚ-96-сон Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон минтақавий темир йўл узели касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси томонидан “Заковат” интелектуал ўйини ўтказиб келинмоқда.
22 февраль куни Қўқондаги “Темирйўлчилар” маданият саройида Қўқон минтақавий темир йўл узели тасарруфидаги корхона ташкилотлар, тиббиёт ва таълим муассасаларининг ишчи-ходимлари ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини ўтказилди.
Унда 12 та жамоа ўзаро беллашдилар. Ўйин охирида билимдонлар аниқланди. Унга кўра 1-ўринни Қўқондаги бирлашган темир йўл шифохонасининг “Авицена” жамоаси, 2-ўринни Қўқон электр таъминоти масофасининг “Энергетиклар” жамоаси ва ниҳоят 3-ўринни Қўқон локомотив депосининг “Афросиёб” жамоалари эгалладилар. Ғолибларга касаба уюшма қўмиталарининг қимматбахо совғалари топширилди. Бундан ташқари барча фаоли иштирок этган, қўшимча саволларга жавоб топа олганлар ҳам рағбатлантирилди.