ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТЕМИРЙЎЛЧИ АЁЛЛАР УЧУН СПОРТ МУСОБАҚАСИ
28.02.2023

ТЕМИРЙЎЛЧИ АЁЛЛАР УЧУН СПОРТ МУСОБАҚАСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6099 сонли қарори ҳамда корхона ишчиларини соғлом дам олишларини ташкил этиш, оммавий спортга жалб этиш мақсадида ва “8 март-Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхона ташкилотларининг касаба уюшма қўмиталари томонидан аёллар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Жумладан, “Тошкент механика заводи” АЖнинг цех ва бўлимларида аёллар ўртасида дартс ва кегли-боулинг спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Мусобақада қатнашган 327 нафар аёллардан 72 нафари ғолиб деб топилди. Уларга Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг Фахрий ёрлиқ ва пул мукофоатлари топширилди.

 

ЦФСК “Локомотив” марказий спорт клубида ҳам “Кўприкқурилиш” трест УК Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан Тошкент шаҳридаги 11 та корхонада ишловчи 44 нафар хотин-қизлар ўртасида “Эстафета” спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада фахрли ўринларни эгаллаганларга ва фаол иштирок этганларга касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

 

 
“Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” УК га қарашли корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 7 та жамоадан ташкил топган 28 нафар хотин-қизлар ичида “Спорт-саломатлик гаровидир” шиори остида спартакияда ўтказилди. Натжаларга кўра совринли 1-ўринни Қўнғирот Локомотив депоси жамоаси эгаллади Мусобоқа ғолибларига касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси ҳисобидан қиммат баҳо совғалари топширилди.


 
Бухоро минтақавий темир йўл унитар корхонаси Бухоро, Навоий ва Самарқанд ҳудудда жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг хотин-қизлар жамоалари ўртасида спортнинг оммавий турлари бўйича (шашка, стол тенниси ва эстафета) “Аёллар спартакиадаси” ташкил қилинди. Натижалар эса қуйидагича:
Бухоро ҳудудидан иштирок этган 12 та жамоанинг нафар хотин-қизлар ичидан
Эстафета мусобақасида:
1-ўринни – Бухоро МТУ УК жамоаси
2-ўринни – Бухоро темир йўл касалхонаси жамоаси
3-ўринни – ЭЧ-Бухоро жамоаси,
Шашка мусобақасида:
1-ўринни - М.Тошева (Касалхона Бухоро)
2-ўринни – З.Истамова (ТЧ- Бухоро)
3-ўринни – Д.Рахимова (Янгиобод КТНЧК)
Стол тенниси мусобақасида:
1-ўринни – З.Аслонова (ЭЧ-Бухоро)
2-ўринни – М.Остонова (ПЧ- Бухоро)
3-ўринни – Р.Хикматова (ПЧЛ-Бухоро) лар эгаллашди.

    

Навоий ҳудудидан иштирок этган 5 та жамоанинг хотин-қизлари ичидан
Эстафета мусобақасида:
1-ўрин – ПЧ-Зиёвуддин жамоаси
2-ўрин – ШЧ-Навоий жамоаси
3-ўрин – ТЧ-Тинчлик жамоаси,
Шашка мусобақасида:
1-ўрин – Х.Рахимова (ШЧ-Навоий)
2-ўрин – Л.Абдуллаева (ТЧ- Тинчлик)
3-ўрин – Ф.Мамасалимова (Тинчлик бекати)
Стол тенниси мусобақасида:
1-ўрин – Н.Садинова (ПЧ-Зиёвуддин)
2-ўрин – Д.Тошева (ШЧ-Навоий)
3-ўрин – М.Амонова (ТЧ- Тинчлик) ларга насиб қилди.

Самарқанд ҳудудидан иштирок этган 7 та нафар хотин-қизлар жамоаси ичидан
Эстафета мусобақасида:
1-ўринга – Самарқанд бекати жамоаси
2-ўринга – ПЧ-Самарқанд жамоаси
3-ўринга – Касалхона-Самарқанд жамоаси,
Шашка мусобақасида:
1-ўринга – С.Пардаева (ЭЧ- Самарқанд)
2-ўринга – Н.Бобоқулова (ШЧ- Самарқанд)
3-ўринга – З.Бахромова (Самарқанд бекати)
Стол тенниси мусобақасида:
1-ўринга – Ф.Ўлмасова (ШЧ-Самарқанд)
2-ўринга – С.Муродова (Касалхона Самарқанд )
3-ўринга – Н.Ульджабаева (Самарқанд темир йўл техникуми) лар лойиқ деб топилди.

Муросасиз, тенг курашларга бой тарзда, қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтказилган ушбу спорт мусобақаларининг ғолиблари Бухоро МТУ УК Ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан муносиб тақдирландилар. Шунингдек, турнирда иштирок этган ҳар бир иштирокчи ҳам эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.


226
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна