ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ҲАМЖИҲАТЛИКДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР
27.02.2023

ҲАМЖИҲАТЛИКДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси бугунги кунга қадар “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви билан Республика Кенгаши ўртасида тузилган тармоқ келишувида белгиланган соҳанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ишчи-ходимларга қулай меҳнат шароитлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш, бандлик ҳамда ижтимоий кафолатлар ўрнатиш мажбуриятларини бажариб келмоқда. Касаба уюшмалари тўғрисидаги янги қонун ва қарорларнинг амалда ижобий натижалар билан намоён бўлмоқда. 
Бугунги кунга келиб тизимдаги 139 та бошланғич ташкилотимизнинг аъзолари сони 82260 нарфарга етди. 
Касаба уюшмаси деганда одамлар кўз ўнгида санатория, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари гавдаланади. Республика Кенгашининг суғурта бўлими томонидан ўтган йили темирйўлчилар ва уларнинг оила аъзоларига нафақат тизимдаги балки, Республикамизнинг энг яхши санаторийларга 1668 та йўлланма ажратилди. 
2022 йилнинг ёз мавсумида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Қибрай”, “Янги Авлод”, “Бурчи-мулло”, “Дўстлик”, “Темирйўлчи”, “Оловуддин” болалар соғломлаштириш оромгоҳларида 6885 нафар болажонлар мароқли хордиқ чиқардилар. Шулардан 309 нафарига касаба уюшма қўмиталари томонидан бепул йўлланмалар берилди. Шунингдек, Оролбўйи минтақаси Қорақалпоғистон Республикасида ишлаётган ва яшовчи темирйулчилар фарзандларини қамраб олиш учун “Қўнғирот” санаторий-профилакторийсида 500 нафар болалар соғломлаштирилди.
Йил давомида юртимизда ҳамда тизимда кенг нишонланган байрам-тантаналарда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ишчи-ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун бевосита Республика Кенгаши бошчилигида турли маданий-маърифий ва оммавий спорт тадбирлари ташкил этиб борилди.
Байрам арафасида меҳнаткашлар рағбатлантирилиб фахрий темирйўлчиларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, озиқ-овқат тўплами, пул мукофоти ва қимматбахо совғалар билан хонадонларига ташриф буюрилди. Ишлаётган пенсионерлар ҳамда нуронийлар учун маҳаллий зиёратгоҳларга, республиканинг тарихий ва диққатга сазовор жойларига саёҳат амалга оширилди. Тошкент, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Нукус, Қарши, Бухоро, Термиз, Урганч шаҳарларига уюштирилган ички туризм темирйўлчиларда катта таассурот қолдирди. 
Темирйўлчилар касб байрами арафасида эса касаба уюшма қўмиталари томонидан ишчи-ходимларга гўшт ва тухум махсулотлари тарқатилди. 
Республика Кенгаши тизимида бегиланган ишларни амалга оширишда янги қабул қилинган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ижроия қўмитасининг 2021 йил 19 мартдаги 2-37 “с” – сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация тизимида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низом ва “Касаба уюшмаси органларида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисидаги тақдимномани кўриб чиқиш” тартиби талаблари асосида ташкил қилинди.
2022 йил йил давомида иш берувчилар томонидан 791 нафар ходимларни меҳнат шартномасини бекор қилиш учун касаба уюшма қўмиталарига розилигини сўраб, тақдимномалар киритилган. Ушбу тақдимномалар ҳар томонлама ва чуқур ўрганиб чиқилиб, 429 нафар ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга розилик берилган, 362 та тақдимномани қаноатлантириш рад этилган. Жорий йилда жами 23405 та мурожаат кўриб чиқилган. 
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати ходимлари томонидан эса ўтган давр давомида жами 142 та мурожаат кўриб чиқилган. Шундан мурожаатларнинг 85 тасига тушунтириш берилган, 57 таси қаноатлантирилди.
Яшаш шароити оғир ёки касалликка чалинган умуман олганда молиявий жихатдан қийин аҳволда қолган 598 нафар темирйўлчиларнинг мурожаатларига кўра 827 млн. 200 минг сўм миқдорда моддий ёрдам кўрсатилди. 
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши жамоаси нафақат тизимдаги ишларда балки Давлатимиз раҳбари топшириқларини бажарилишида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Хусусан, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш борасида, айниқса хотин-қизларнинг мамлакатимз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини ошириш, ижтимоий ёрдамга муҳтож аёллар билан ишлаш борасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйлаб олиб борган ишлари тахсинга сазовор. Жойларда “Аёллар дафтари”да белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан Республика Кенгашидан бириктирилган ишчи гуруҳи томонидан айрим муаммолар жойида ҳал қилинди. 
Президентимиз Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг марказида инсон ва унинг манфаатларини таъминлашни устувор вазифа этиб белгиланганлиги сабабли, бизнинг ҳам асосий иш фаолиятимизнинг олий мақсади ишчи-ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни дам олишлари ва саломатликларини тиклашлари учун шароит яратиш ва бу борада келиб тушган мурожжатларни ўз вақтида ижобий ҳал этишдир.


Ўзбекистон темирйўлчилари ва
транспорт қурувчилари касаба уюшмаси
Республика Кенгаши раиси
Қутлимурат Сабиров


178
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна