ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Термиз минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси тасарруфидаги корхона ва ташкилотларида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2022 йил 20 декабрдаги 1195-Н сонли “Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига таалуқли бўлган норматив-ҳуқуқий хужжатларга, техник жихатдан тартибга солиш сохасидаги норматив хужжатларга риоя этилиши тўғрисида” ги қўшма қарорини бажарилиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар режаси амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 23-28 февраль санасида 166-Йўл Машина станцияси, Дарбанд темир йўл масофа корхонаси, Термиз локомотив депоси, Термиз вагон депоси, Термиз электр таъминоти корхонаси, Термиз минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси станциялари ҳамда Термиз бирлашган шифохонасида Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилояти Кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори З.Холияров, Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилояти Кенгаши меҳнат-техник инспектори Э.Менглиев, Худудий касаба уюшма қўмитаси меҳнат мухофазаси бош мутахассиси Р.Режапов, ва ҳуқуқий маслахатчиси Б.Хайиталиевлар иштирокида темирйўлчи ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат муносабатларига оид норматив-ҳуқуқий хужжатларга риоя этиш сохасидаги ишларнинг аҳволи ҳамда меҳнатни мухофаза қилиш борасида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасининг ҳолати ўрганилди.
Ушбу ўрганишлар натижасига кўра корхона, ташкилот ва муассасаларнинг тегишли мутасадди ходимлари ва Худудий касаба уюшма қўмитаси томонидан ўқув семинари ва давра сухбатлари ташкил этилди. Унга Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилояти Кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори З.Холияров ва юристи Б.Умаровлар таклиф этилиб, меҳнат муносабатларида меҳнат-ҳуқуқ ҳамда меҳнат низолари комиссиялари ишларини ташкил этиш фунциялари, меҳнат мухофазаси вакиллари тўғрисидаги Низом ҳамда Янги Меҳнат Кодексига киритилган ўзгаришлар юзасидан мулоқот олиб бордилар. Янги Меҳнат Кодексига киритилган ўзгаришлар юзасидан Худудий касаба уюшма қўмитаси ишлар бошқарувчиси Ш.Турсуновнинг ҳам маърузаси тингланди. 2023-2025 йиллар учун иш берувчи ҳамда Касаба уюшмаси ўртасида тузилиши лозим бўлган Жамоа шартномаси макети қизғин муҳокама қилинди. Ишчи-ходимлар томонидан иш вақтида қўшимча танаффуслар берилиши, ҳар йилги асосий меҳнат таьтили куни, иш ҳақи сақланадиган ижтимоий таьтиллар, меҳнатга хақ тўлаш, меҳнатни нормаллаштириш, компенсация тўловлари, меҳнат интизоми, қўшимча имтиёзлар, ижтимоий имтиёзлар ва кафолатлар каби саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб берилди.
2023 йил 22 февралдан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ҳуқуқ Инспекциясининг Меҳнат ва ҳуқуқ инспектори Ж.Кадиров, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва ҳуқуқ инспектори П.Турсинов, Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат техник инспектори Б.Утепбергенов ва Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат ҳуқуқ инспектори О.Уразбаевлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унтиар корхонаси ва унинг тасарруфидаги Қўнғирот темир йўл масофаси, Қўнғирот вагон таъмирлаш депоси, Қўнғирот сигналлаштириш ва алоқа масофаси, 279-сонли Йўл машина станцияси, Қўнғирот минтақавий темирйўлчилари касаба уюшмаси Ҳудудий қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудида жойлашган корхона ва ташкилотларга ташриф буюриб, тегишли мутахассислар иштирокида тасдиқланган саволнома бўйича ўрганишлар олиб бордилар.
Ўрганиш жараёнида корхона ва ташкилотларда ишга қабул қилиш, меҳнат шартномаларини тузиш ва ўзгартириш масалалари, ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсга нисбатан меҳнат дафтарчасини юритилиши, таътилларни бериш тартиби, муддати ва таътил учун ҳақ тўлаш тартибига риоя этилиши, иш вақти ва дам олиш вақтининг белгиланиши ҳамда қонунчилик талабларига риоя этилиши ва бошқа саволлар юзасидан йиғилиш ўтказдилар.
Янги Меҳнат Кодексига киритилган ўзгаришлар юзасидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва ҳуқуқ инспектори П.Турсинов ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.