ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

ТАБРИКНОМА
08.03.2023

МУҲТАРАМ ОНАХОНЛАР, ҚАДРЛИ ОПА-СИНГИЛЛАР, ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСАБАЛАР!

Сизларни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти номидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами билан самимий муборакбод этамиз!

Беқиёс меҳри ва фидойилиги, сабр-қаноати ва чидамлилиги билан оилаларимизда, бутун жамиятимизда тинчлик-хотиржамлик, тотувлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини сақлаб, ҳаётимизга файзу тароват бағишлаб келаётган Сиз, азизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир!
Бугун мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган янги тараққиёт йўлида, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, халқаро майдонда мамлакатимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришда, мухтасар қилиб айтганда, бугун Ўзбекистонимиз қўлга киритаётган улкан марраларда темир йўл хотин-қизларининг муносиб, беқиёс ҳиссаси борлигидан ғурурланамиз.
Ҳар бирингиз фидокорона меҳнатингиз билан халқимиз фаровонлигида, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишда, оилаларни мустаҳкамлашда ва албатта, темир йўл соҳаси ривожида сидқилидан хизмат қилиб келмоқдасиз. Жорий йил Президентимиз ташаббуси билан эълон қилинган “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” да ҳар бирингиз билимли, малакали мутахассис, меҳрибон она, ғамхўр опа-сингил, замонавий билим ва тафаккурга эга аёл сифатида ёш авлодни тарбиялаш ишига муносиб ҳисса қўшасиз, деб ишонамиз.
Азиз опа-сингиллар!
Барчангизни нафосат ва гўзаллик байрами билан яна бир бор табриклаб, оилангиз, дўстларингиз ва ҳамкасбларингиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлишингизни тилаб қоламиз!
Оилангиздан хотиржамлик, тинчлик, файзу барака аримасин! Доимо халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этсин!

Ҳурмат билан,

Х.ХАСИЛОВ,
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б

Қ.САБИРОВ
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси

132
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна