ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИРЙЎЛЧИЛАРИ ВА ТРАНСПОРТ ҚУРУВЧИЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ (РК)

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ ТОМОНИДАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
07.03.2023

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИ ТОМОНИДАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бу йил Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти томонидан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг корхона ташкилотларида фаолият олиб бораётган, шунингдек пенсия ёшида бўлган жами 130 нафар темирйўлчи аёллар пул мукофотлари ва гулдаста билан табрикландилар. Шундан 80 нафари 7 март куни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг мажлислар залида тақдирланди.
Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда Жамият ва тасарруфидаги корхона, ташкилот, муассасалар ҳамда ўқув ва тиббиёт масканларида турли лавозимларда фидойилик билан меҳнат қилаётган хотин-қизлар иштирок этишди.
Дастлаб, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари М.Розиметов темирйўлчи опа-сингилларимизни ушбу байрам билан самимий табриклаб, соғлик-саломатлик ҳамда оилавий бахт тилади. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи А.Камалов ҳам байрам табригини йўллаб, мамлакатимиз темир йўл транспортини йил сайин тараққий этишида касбининг фидойи эгалари бўлган темирйўлчи хотин-қизларимизнинг ўрни беқиёслигини эътироф этди.

 

208
Боғланиш
Телефон +998 71 238 85 84
Факс: +99871 237 94 94
Адрес: 100060, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй
Обуна